“Ўзавиация” агентлиги Flyаdeal авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берди

Агентлик хабарига кўра, бу Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга асосан берилди. Парвозлар А320 самолётида амалга оширилади.

Авиакомпания Жидда—Тошкент—Жидда, Мадина—Тошкент—Мадина ва Жидда—Наманган—Жидда йўналишларида мунтазам қатнайди.