Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Меҳр дафтари» жамғармалари тугатилади
Президент фармонига мувофиқ 2025 йил 1 январдан бошлаб меҳрибонлик уйлари ва болалар уйларига кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини вақтинчалик қабул қилиш тартиби бекор қилинади.
«Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра 2025 йил 1 январдан бошлаб:
- меҳрибонлик уйлари ва болалар уйларига кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини вақтинчалик қабул қилиш тартиби бекор қилинади;
- етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга таълим олиш, бандлигини таъминлаш, даволаниш ҳамда уй-жой шароитларини яхшилаш учун ижтимоий ёрдам кўрсатилади;
- тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олиш истагини билдирган номзодлар ҳам қамраб олинади;
- босқичма-босқич Андижон вилояти, Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд вилоятида кичик ҳажмли болалар уйи ташкил этилади;
- «Меҳр дафтари» жамғармалари тугатилади.
2025 йил 1 февралдан бошлаб фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан, ҳомиладор аёллар учун болалар уйларида «Оналар маскани» хизмати йўлга қўйилади.
«Оналар маскани»да:
- оналар ва уларнинг болалари (4 ёшга тўлмаган) 1 йилгача бўлган муддатга ижтимоий шартнома асосида вақтинча бошпана билан таъминланади;
- ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизматлар кўрсатилади, оналик ва касбий кўникмалар шакллантирилади;
- оналарнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади.
2022 йил январда ҳукумат қарори билан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Меҳр дафтари» тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган эди. «Меҳр дафтари»га етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум болалар киритилади. «Меҳр дафтари» билан ҳокимликлар шуғулланади. Дафтарнинг электрон тизимига маълумот киритилишини Миллий гвардия назорат қилади, етим болалар 25 ёшга тўлганда дафтардан чиқарилади.
Мавзуга оид
21:10 / 31.05.2026
Ўзбекистон жамоаси футбол бўйича меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди
07:26 / 16.09.2023
“Меҳр дафтари” жамғармаси маблағларининг сарфланиши юзасидан назорат кучайтирилади
14:10 / 01.05.2022
Фостер оила тажрибаси. Етим болалар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришда қандай жиҳатларга эътибор қаратиш керак?
19:42 / 08.04.2022