Шартнома бўйича ҳарбийлар 65 ёшга тўлмагунча Россия армиясидан бўшатилмайди
Россия Конституциявий суди қарорига кўра, шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар унвонига қараб 65 ёки 70 ёшга тўлмагунга қадар Россия армиясидаги хизматдан бўшатилмайди.

Фото: AFP
Россия Конституциявий суди (КС) Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузган шахсларни унвонига қараб 65 ёки 70 ёшга тўлмасдан хизматдан бўшатиш мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарди. Тегишли қарор 21 ноябр, пайшанба куни суд сайтида эълон қилинди.
Суд шартнома бўйича ҳарбий хизматчининг сафарбарликдан олдин белгиланган 50 ёшга тўлганидан кейин уни Россия қуролли кучлари сафидан бўшатишни рад этиш ҳақидаги шикоятини кўриб чиқди. У юқори мартабали офицерларнинг армиядан 70 ёшгача ва бошқа даражадаги ҳарбий хизматчиларнинг 65 ёшга тўлгунга қадар истеъфога чиқишига йўл қўймайдиган ФҚ-269-моддани конституцияга зид деб эълон қилишни сўради.
Ариза берувчининг таъкидлашича, бундай қоида Россия Конституциясига зид келади, чунки баъзи ҳарбий хизматчилар қисман сафарбарлик эълон қилинишидан ва 269-Федерал қонун кучга киришидан олдин Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузган. Бироқ суд унинг важларига қарши чиқди.
«Медиазона»: РФ армиясига ёллаш рекорд суръатда давом этмоқда
«Медиазона» нашри Россия Федерацияси Марказий банкининг Россия томонидан Украинадаги урушнинг янги иштирокчиларига кредит таътиллари тақдим этилиши ҳақидаги статистик маълумотларини таҳлил қилди. Журналистлар 2024 йилнинг июлидан сентябрига қадар Россия банклари 54,2 мингта шундай кечиктиришни расмийлаштирган деган хулосага келишди. 2023 йилнинг худди шу даврида атиги 30 000 тасига рухсат берилганди.
«Медиазона» ёзишича, статистик маълумотлар Россия армиясига ёлланганларнинг рекорд сонини кўрсатиши мумкин.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп ўтган жума Россия-Украина музокаралари учун яхши кун бўлганини айтди
Жаҳон | 11:31
-
Зангиотадаги гилам дўконида йирик ёнғин содир бўлди
Ўзбекистон | 10:29
-
“Доналд Трамп Ўзбекистонга таклиф қилинди. Президент минтақага келиши учун ҳозир энг тўғри вақт” – АҚШ элчиси
Ўзбекистон | 09:46
-
Ким Чен Ин «империалистик қароқчилар»га қарши мўлжалланган кемани сувга туширди
Жаҳон | 09:43
Мавзуга оид

08:59
Россияда ИИВ мигрант болаларнинг таълим маълумотларига эга бўлади

19:49 / 25.04.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди

13:33 / 25.04.2025
Украина тинчлик режаси бўйича 5 та талабини АҚШга маълум қилди

09:59 / 25.04.2025