Ўзбекистон | 08:55 / 23.11.2024
1782
1 дақиқада ўқилади
Тошкент туманидаги цехда ёнғин содир бўлди
“Ободлик” МФЙ Ойбек кўчасида жойлашган МЧЖга қарашли бинода ёнғин содир бўлган.
Тошкент вилояти ФВБга 22 ноябр куни соат 11:43 да Тошкент тумани, “Ободлик” МФЙ, Ойбек кўчасида жойлашган МЧЖга қарашли бинода ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушди.
Ёнғин жойига 7 та ёнғин ўчириш экипажи жалб қилинган. Экипажлар ёнғин жойига соат 11:50 да етиб бориб, ёнғин соат 13:30 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғиннинг келиб чиқиши сабабини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.
Мавзуга оид
00:30
Туркиядаги меҳмонхонада юз берган ёнғин иши бўйича яна икки мансабдор ҳибсга олинди
11:04 / 22.01.2025
Туркиядаги меҳмонхонада ёнғин: қурбонлар сони 76 кишига етди, 9 киши қўлга олинган
19:22 / 21.01.2025
Туркиядаги курортда чиққан ёнғин қурбонлари сони ошмоқда
14:03 / 21.01.2025