Малида «Вагнер»нинг бир неча жангчиси ўлдирилди
Ёлланма жангчилар қўриқлаётган назорат-ўтказиш пунктига «Ал-Қоида» билан алоқадор гуруҳ ҳужум уюштиргани айтилмоқда.

Фото: AP
Малининг марказий қисмида «Ал-Қоида» халқаро террорчилик ташкилоти билан боғлиқ бўлган «Жамоат Нусрат ал-Ислом вал-Муслимин» гуруҳи аъзолари «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси жангчиларига ҳужум қилди, деб хабар берган Associated Press жангарилар баёнотига асосланиб.
Ҳужум 21 ноябр куни амалга оширилган. Бу ҳақдаги маълумотни агентликка Мали хавфсизлик хизматларидаги манба тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, вагнерчилар назорат-ўтказиш пунктида турганида ҳужумга учраган. У ҳужум оқибатида қурбонлар борлигини айтган, аммо уларнинг сонига аниқлик киритмаган.
Жангарилар баёнотида айтилишича, «Вагнер» ХҲК колоннаси пистирмага дуч келган. Натижада, гуруҳ маълумотига кўра, олти нафар ёлланма жангчи ўлдирилган.
Reuters агентлиги Site Intelligence Group мониторинг гуруҳига таяниб, «Вагнер» ХҲКнинг камида етти аъзоси ҳужум қурбони бўлгани ҳақида хабар берган. Reuters ихтиёрига келиб тушган видеоёзувда автомобил атрофида ҳарбий формадаги беш киши жасади ётгани кўринган. Агентлик мазкур видео ҳақиқийлигини тасдиқлай олмаган.
Июл ойида «Вагнер» ХҲКнинг ўнлаб жангчилари Малида исёнчи туареглар билан қуролли тўқнашувда ҳалок бўлганди. Бир томонда туареглар, иккинчи томонда Мали ҳукумати қўшинлари ҳамда вагнерчилар турган жанг 25–27 июл кунлари давомида бўлиб ўтган. Тўқнашув вақтида ҳукумат қўшинлари ва вагнерчилар пистирмага тушиб қолган. Исёнчи туареглар раҳбарияти 54 нафар вагнерчи ҳамда малилик етти нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини маълум қилган. Ўз навбатида, BBC рус хизматининг муқаддам «Вагнер» сафида хизмат қилган манбаси камида 82 нафар ёлланма жангчи ҳалок бўлганини айтган. «Вагнер» штурм отрядининг «Русич» чақирув белгилиги собиқ командири ҳам қурбонлар сони 80 дан ортиқлиги ҳақида айтган. The Wall Street Journal нашри бу Африкага 2017 йилда йўл олган россиялик ёлланма жангчиларнинг энг йирик йўқотиши бўлганини қайд этган.
Тавсия этамиз
Трамп билан урушиб қолган Маск янги партия тузмоқда
Жаҳон | 15:19 / 06.07.2025
Олти мулоқот, натижа нол. Украина ёлғиз қоладими?
Жаҳон | 13:10 / 06.07.2025
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саида Мирзиёева Зойид номидаги халқаро мукофотнинг ҳакамлар ҳайъатига киритилди
Ўзбекистон | 20:03
-
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги бўйича ҳисобот билан танишди
Ўзбекистон | 19:58
-
Муҳаммадали Ўринбоев «Антверпен» сафига ўтди
Спорт | 19:58
-
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46
Мавзуга оид

08:31 / 25.06.2025
Россия ва Мали атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади

18:39 / 23.06.2025
Африкадаги вагнерчилар каннибализмда айбланмоқда

21:24 / 09.06.2025
“Урушга боришни хоҳламаганларни отиб ташлашди” – “Вагнер”га ёлланган йигит ҳикояси

20:33 / 06.06.2025