Иқтисодиёт | 15:45 / 25.11.2024
1094
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Эрон инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини муҳокама қиляпти

InnoWeek.uz-2024 халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Ўзбекистон–Эрон инновацион технологиялар бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Фото: "Дунё" АА

Мазкур бизнес-форум Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Эроннинг Илм-фан, технологиялар ва билимга асосланган иқтисодиёт бўйича вице-президенти офиси, икки мамлакат элчихоналари томонидан ташкил этилди.

Ушбу бизнес-форумда 80 нафардан ортиқ компаниялар, эронлик ва ўзбекистонлик тадбиркорлар, илм-фан, давлат бошқарув органлари, ҳокимлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги, Савдо-саноат палатаси раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар ўз маърузаларида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги иқтисодий, ижтимоий, шунингдек, инновацион ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни янги поғонага чиқариш долзарб эканлигини билдирдилар.

Эроннинг Илм-фан, технологиялар ва билимга асосланган иқтисодиёт бўйича вице-президенти офиси вакиллари Ўзбекистонда фаолият юритаётган форс тадбиркорлари томонидан ижобий баҳоланаётган шароитлар, бошқа тадбиркорлик субъектларининг ҳам бизнес қилишга иштиёқи юқори эканлигини маълум қилишди.

Фармацевтика ва соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва ветеринария, ахборот технологиялари, нефть-газ ва кимёвий технологиялар, кончилик ва металлургия саноати соҳаларида бўлиб ўтган B2B шаклидаги учрашувларда эронлик тадбиркорлар ўзбекистонлик ҳамкорлари билан янги инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Мавзуга оид