Ўзбекистон элчихонаси раҳбарияти Полша Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик департаменти директори Юстина Хшановска билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида консуллик-ҳуқуқий соҳада икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонлик абитуриентларнинг Полшада таҳсил олиш учун визаларни олиш жараёнида кузатилаётган муаммолар, ҳужжатларнинг нострификацияси ва Полшада вақтинча истиқомат қилаётган юртдошларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар 2025 йилда Тошкентда икки мамлакат ТИВ консуллик департаментлари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг биринчи даврасини ўтказиш тўғрисида келишиб олдилар.















