Гуржистон бош вазири Ираклий Кобахидзе 28 ноябр куни мамлакат 2028 йил охирига қадар Евроиттифоққа аъзо бўлиш бўйича музокаралардан бош тортишини эълон қилди. Шундан кейин Тбилиси марказида бир неча минг киши тўпланди. Норозилик акцияси иштирокчилари ва полиция ўртасида бир неча тўқнашув бўлиб ўтди.

Шу куни кечқурун Гуржистон президенти Саломе Зурабишвили ҳам Тбилисидаги Озодлик майдонига йиғилган намойишчиларга қўшилди. У «ноқонуний ҳукумат ўз халқига уруш эълон қилгани»ни айтган. Paper Kartuli телеграм-канали ёзишича, акцияга келган Зурабишвили махсус топшириқли бўлинма жангчиларига шундай деган: «Сиз Россияга хизмат қиласизми ёки Гуржистонга? Кимга қасамёд қилгансан. Жавоб мени қизиқтиради. Сиз президентга жавоб қайтармайсизми? Сен келажакни ўйламайсанми? Мамлакатни ҳам, болаларни ҳам?»

Норозилик акцияси тарқатилган, полиция намойишчиларга қарши сувпуркагич (водомёт) ва кўздан ёш сиздирувчи газ қўллаган. Гуржистон ИИВ маълумотига кўра, намойиш давомида 43 киши қўлга олинган. Улар полиция ходимлари талабига бўйсунмаслик ва майда безориликда айбланмоқда.

Гуржистон парламенти атрофидаги намойишчилар. 2024 йил 28 ноябр
Davit Kachkachishvili / Anadolu / Getty Images
Гуржистон парламенти атрофидаги майдонда йиғилган намойишчилар. 2024 йил 28 ноябр
Davit Kachkachishvili / Anadolu / Getty Images
Гуржистон президенти  Саломе Зурабишвили (ўнгда) Тбилисидаги норозилик акциясида. 2024 йил 28 ноябр
Giorgi Arjevanidze / AFP / Scanpix / LETA
Гуржистоннинг Евроиттифоққа кириши бўйича музокаралар тўхтатилишига жавобан Тбилисида норозилик акциясига чиққан намойишчилар. 2024 йил 29 ноябр
Zurab Tsertsvadze / AP / Scanpix / LETA