IUCN’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси расман ўз ишини бошлади

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Ар-Риёд шаҳрида Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси кўмагида бўлиб ўтаётган COP16 конференцияси доирасида мезбон давлат шартномасини имзолаш ва Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг (IUCN) Тошкент шаҳрида ваколатхонасини ташкил этиш маросими бўлиб ўтди. Ҳужжатни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва IUCN бош директори Гретел Агилар имзолади.
«IUCN билан ҳамкорлигимиз қўшма лойиҳа ва тадбирлар орқали ривожланиб бораётганидан мамнунмиз. Тошкентда офиснинг ташкил этилиши ҳамкорлик учун янги имкониятлар яратишига ишонаман, — деди Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов. — Экологик муаммолар чегара билмайди, бу эса кучларни бирлаштириш ва трансчегаравий ҳамкорлик муҳим эканини англатади. IUCN’нинг Тошкентдаги ваколатхонаси нафақат Ўзбекистонга, балки бутун Марказий Осиё минтақасига хизмат қилиб, табиатни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришидан мамнунмиз».
Битим IUCN’нинг Ўзбекистондаги фаолияти учун ҳуқуқий асос бўлиб, узоқ йиллик ҳамкорликдаги муҳим босқични белгилаб беради. Республика иттифоққа 2021 йилда аъзо бўлди. Ҳужжат давлат органлари билан янада самарали ҳамкорликни таъминлайди ҳамда IUCN’нинг Ўзбекистон ва минтақани тизимли ва самарали ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини қўллаб-қувватлайди.
«Биз Ўзбекистон билан ҳамкорлигимизни мустаҳкамлайдиган ҳамда мамлакатда ва бутун Марказий Осиёда атроф-муҳит ва иқлим бўйича қўшма ташаббусларга асос соладиган ушбу муҳим воқеадан мамнунмиз, – деди IUCN бош директори Гретел Агилар. – Вазирлик ва бошқа ҳамкорлар билан табиатни муҳофаза қилиш, экотизимни тиклаш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилишни орзиқиб кутамиз. IUCN бизга минтақанинг ноёб биологик хилма-хиллик ва қимматли табиий ресурсларни муҳофаза қилиш бўйича саъй-ҳаракатларига янада салмоқли ҳисса қўшиш имкониятини тақдим этгани учун Ўзбекистонга самимий миннатдорлик билдиради».
IUCN ва Экология вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик самарали саъй-ҳаракатларга йўл очади. Ҳамкорлик лойиҳалари қаторига IUCN, Глобал экологик фонд (GEF) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) билан ҳамкорликда бошланган IUCN Минтақавий ягона соғлиқни сақлаш ташаббуси ҳамда Ландшафтлар ва ерларни тиклаш лойиҳаси киради.
Яқин келажакда GEF ва БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда ташкил этилган Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қилиш ва алоҳида қимматли ландшафтларни тиклашни комплекс бошқариш лойиҳасини ишга тушириш орқали ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилган.
Ушбу лойиҳалар долзарб экологик муаммоларни ҳал қилади ва инсоният ва табиат манфаати учун инновацион, кенг кўламли ечимларни рўёбга чиқаради.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ва Саудиянинг $600 миллиардлик келишуви, ярадорларга тўлган Ғазо, санкциялар ечилаётган Сурия ва Покистонга ультиматум – кун дайжести
Жаҳон | 14:23
-
Боғотдаги ҳодиса: аслида нима бўлган?
Жамият | 14:20
-
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
Иқтисодиёт | 14:10
-
Миср Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида қўшма лойиҳани амалга оширади
Ўзбекистон | 14:05
Мавзуга оид

22:01 / 13.05.2025
АҚШ ва Саудия Арабистони 600 млрд долларлик келишувга эришди

15:27 / 13.05.2025
Доналд Трамп Саудия Арабистонига келди

08:20 / 13.05.2025
Ўзбекистонлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди

18:04 / 05.05.2025