Зеленский Гуржистон бош вазири ва ҳукмрон партиянинг қатор аъзоларига қарши санкциялар киритди
Украина президенти томонидан 5 декабр куни имзоланган қарорда 19 нафар сиёсатчининг исми келтирилган — Киев уларни Тбилисидаги норозилик акцияси иштирокчиларини куч билан тарқатишга алоқадор деб ҳисобламоқда.

Фото: president.gov.ua
Украина президенти Володимир Зеленский Гуржистоннинг амалдаги ҳукумати айрим вакилларига қарши санкциялар жорий этилишини эълон қилди.
5 декабр куни имзоланган қарорда 19 нафар сиёсатчининг исми келтирилган — Киев уларни Тбилисидаги норозилик акцияси иштирокчиларини куч билан тарқатишга алоқадор деб ҳисобламоқда. Улар орасида россияпараст «Гуржистон орзуси» партияси асосчиси Бидзина Иванишвили, мамлакат бош вазири Ираклий Кобахидзе, Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Григол Лилуашвили, ташқи ишлар вазири Вахтанг Гомелаури, Тбилиси мэри Каха Каладзе ва бошқалар ўрин олган.
«Ушбу санкциялар ҳукуматнинг ҳозирда Гуржистонни Путинга топшираётган қисмига қарши қўлланди. Халқаро муносабатларда шундай бўлади: ўз вақтида чора кўрилмаса ёки принципсиз муносабатда бўлинса, ўнлаб йиллар йўқотилади ва озодликдан маҳрум бўлган мамлакатлар пайдо бўлади. Ушбу минтақада ҳеч кимни йўқотмаслик керак: на Гуржистон, на Молдова, на Украинани. Биргаликда Москвадан ҳимояланиш керак», — дейди Зеленский.
Гуржистонда 28 ноябрдан бери ҳукуматнинг 2028 йил охирига қадар Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокаралар ўтказмаслик бўйича қарорига қарши норозиликлар давом этмоқда. Полиция намойишчиларни махсус воситаларни қўллаган ҳолда тарқатяпти. Ҳозирга қадар 300 дан ортиқ фуқаро қўлга олинган. Бир ҳафталик намойишлардан кейин 4 декабр куни полиция мухолифат партиянинг офисларида тинтувлар ўтказди.
ОАВга кўра, 5 декабр, чоршанба куни кечқурун Тбилисидаги митингда «Кучли Гуржистон» мухолифат коалицияси етакчиларидан бири Александр Элисашвили, шунингдек, «Ахали» мухолифат партияси аъзоси Зураб Датунашвили қўлга олинган.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "Барселона" ва "ПСЖ" қийинчилик билан яримфиналга чиқди
Спорт | 01:53
-
Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
Ўзбекистон | 01:32
-
OpenAI компанияси ўз ижтимоий тармоғини яратиш устида иш олиб бормоқда
Фан-техника | 00:30
-
АҚШ икки ой ичида Суриядаги қўшинларини босқичма-босқич олиб чиқишни бошлайди
Жаҳон | 00:07
Мавзуга оид

11:11 / 12.04.2025
Зеленский россиялик тарғиботчиларга қарши санкциялар жорий қилди

13:55 / 11.04.2025
2024 йилда Россияга санкция остидаги товарларни олиб кириш кескин камайди

17:39 / 03.04.2025
«Савдо урушларида ғолиблар бўлмайди». Трампнинг божларига дунё бўйлаб қандай муносабат билдирилмоқда?

08:35 / 27.03.2025