Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бетон бордюрга бориб урилган Matiz ёниб кетди
Абдулла Қодирий кўчасида келиб чиққан ёнғин ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
2024 йилнинг 6 декабр куни соат тахминан 06:50 ларда Юнусобод тумани Абдулла Қодирий кўчаси 36-уй қаршисида Matiz русумли транспорт воситаси ёниб кетди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 1992 йилда туғилган ҳайдовчи М.О. рул бошқарувини йўқотиб бетон бордюрга тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада автомашинада ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар бўлмаган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:22 / 16.05.2026
Мутлақ рекорд: Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz аниқланди
17:40 / 15.04.2025
Фарғонадаги «заправка»да Matizʼга ўрнатилган газбаллони портлаб кетди
07:30 / 08.01.2025
Аҳмад Дониш кўчасида Lacetti ва Matiz тўқнашди
09:16 / 06.11.2024