Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ермак Байденнинг ёрдамчиси билан Киев позицияларини мустаҳкамлашни муҳокама қилди
Андрей Ермак ва Жейк Салливан Вашингтонда Киевнинг Россия Федерацияси билан урушдаги позициясини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар берди Оқ уй. Украина делегацияси Трамп жамоаси билан ҳам учрашди.
Фото: Reuters
Украина президенти Володимир Зеленский девони раҳбари Андрей Ермак ва АҚШ етакчисининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан Вашингтонда Киевнинг Россия Федерацияси билан урушдаги позициясини мустаҳкамлаш ва унинг келажакдаги ҳар қандай музокараларга кучли позициядан киришишини таъминлаш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда 5 декабр, пайшанба куни Оқ уй вакилига таяниб, Reuters хабар берди.
Трамп жамоаси билан учрашувлар
Ермак бошчилигидаги Украина делегацияси АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси лавозимига номзод Майк Уолтц ҳамда Россия ва Украина бўйича махсус элчи лавозимига номзод Кит Келлог билан ҳам учрашди.
The Wall Street Journal (WSJ) хабарига кўра, Ермак вице-президент этиб сайланган Жеймс Дэвид Вэнс билан, Флоридада эса Трамп даврида Оқ уй ходимларини бошқарадиган Сюзи Уайлз билан суҳбатлашган.
WSJ манбаларига кўра, Ермак Вашингтонга Трамп ёрдамчилари билан муносабатларни яхшилаш мақсадида ташриф буюрмоқда. WSJ ёзганидек, Украина «тинчликка тайёрлигини билдиришни режалаштирмоқда». «Аммо бу барқарор тинчлик бўлиши керак, беқарор, вақтинчалик тинчлик АҚШ ёки Украина манфаатларига мос келмайди», деди Киевнинг режалари билан таниш бўлган нашр суҳбатдоши.
Мавзуга оид
15:15 / 02.12.2025
ОАВ Андрей Ермак ишдан бўшатилиши тафсилотларини ҳикоя қилди
13:11 / 30.11.2025
Украина бош музокарачиси – Андрей Ермаксиз ҳам Трамп режасини муҳокама қилишни давом эттирмоқда
20:41 / 28.11.2025
Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак коррупция можароси ортидан истеъфога чиқди
19:19 / 28.11.2025