АҚШ Сурияда ИШИДнинг 75 тадан ортиқ объектига зарба берди
Ҳужумдан мақсад ИШИДнинг Башар Асад режими ағдарилганидан сўнг Суриядаги мавжуд беқарор вазиятдан фойдаланишига йўл қўймаслик, дея маълум қилди АҚШ Марказий қўмондонлиги.

Фото: Sra Duncan C. Bevan/U.S Air/ZUMA/picture alliance
Башар Асад режими қулагач, АҚШ кучлари 8 декабр, якшанба куни Суриянинг марказий қисмидаги ИШИДнинг 75 дан ортиқ объектларига зарбалар берди. Ҳужумдан мақсад ИШИДнинг мамлакатдаги мавжуд беқарор вазиятдан фойдаланишга уринишларининг олдини олиш эди, дея тушунтирди АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM).
Операцияда B-52 стратегик бомбардимончи самолётлари, F-15 қирувчи самолётлари ва А-10 ҳужумкор самолётлари иштирок этди. «Суриядаги барча гуруҳлар, агар улар ИШИД билан ҳамкорлик қилса ёки бирон-бир тарзда қўллаб-қувватласа, биз уларни жавобгарликка тортишимизни тушуниши керак», деди CENTCOM қўмондони Майкл Курилла матбуот баёнотида.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Сурияда Асад режимининг қулашини «асосий адолат акти» ва шу билан бирга, «хатар лаҳзаси» деб атаган эди. «ИШИД ҳозирги вазиятдан фойдаланишга ҳаракат қилади ва бўшлиқни тўлдиришга уринади, биз бунга йўл қўймаймиз», деди у Оқ уйдаги нутқи чоғида. У, шунингдек, Асадни ҳокимиятдан маҳрум қилган баъзи гуруҳлар ўтмишда терроризм ва инсон ҳуқуқлари бузилишига алоқадор бўлганини қўшимча қилди.
Сурияда исёнчилар ҳокимиятни эгаллади
Қуролли гуруҳлар ноябр ойи охирида Сурия президенти Башар Асад ҳукумат кучларига қарши кенг кўламли ҳужум бошлади. Бир неча кун ичида улар бир қанча йирик шаҳарларни назорат остига олишга муваффақ бўлишди. 8 декабр куни Сурия исёнчилари давлат телевидениеси орқали пойтахт Дамашққа кириб, Башар Асад режимини ағдарганликларини эълон қилди. Дамашққа юриш билан бир вақтда исёнчилар иттифоқи мамлакатнинг шимоли ва шимоли-шарқига йўл олди.
Россия ТИВ маълумотларига кўра, Асад «президентлик лавозимини тарк этишга қарор қилган» ва Сурияни тарк этган. ТАСС агентлиги ўз манбаларига таяниб, у оиласи билан Москвада эканини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
Жаҳон | 00:42
-
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
Жаҳон | 00:11
-
Андижонда 30 минг доллар билан қўлга тушган судя иши бўйича маълумот берилди
Ўзбекистон | 23:27 / 12.05.2025
-
Россиянинг Украинадаги собиқ қўмондони Жазоирда кўриниш берди. У Пригожин исёнидан кейин «йўқолиб қолганди»
Жаҳон | 23:02 / 12.05.2025
Мавзуга оид

19:01 / 07.05.2025
Сурия ва Исроил БАА воситачилигида яширин музокаралар олиб бормоқда — Reuters

12:44 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?

16:44 / 02.05.2025
«Дамашққа аниқ сигнал». Исроил Сурия пойтахтига зарба йўллади

17:28 / 28.04.2025