Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари ноябр ойида иккиламчи бозордаги автомобилларнинг ўртача нархларини таҳлил қилди.

Ой давомида маҳаллий оммабоп автомобиллар ҳамда хорижий люкс автомобиллар ўртача нархлари пасайган бўлса, маҳаллий люкс автомобиллар ва электромобиллар нархларида сезиларли ўзгариш кузатилмаган.

Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархлари

Ноябр ойида иккиламчи бозорда октябр ойига нисбатан:

  • Onix: ўртача фойдаланилгани — 4,8 фоизга (14 600 доллардан 13 900 гача), кам фойдаланилгани 5,4 фоизга (14 900 доллардан 14 100 гача);
  • Lacetti: ўртача фойдаланилгани 1,4 фоизга (14 700 доллардан 14 500 гача), кам фойдаланилгани 1,1 фоизга (15 200 доллардан 15 031 гача);
  • Nexia: ўртача фойдаланилгани 0,9 фоизга (11 500 доллардан 11 400 гача);
  • Spark: ўртача фойдаланилгани 0,8 фоизга (10 485 доллардан 10 400 гача);
  • Labo: ўртача фойдаланилгани 2,4 фоизга (8 300 доллардан 8 100 гача);
  • Damas: ўртача фойдаланилгани 0,9 фоизга (8 200 доллардан 8 125 гача), кўп фойдаланилгани 1 фоизга (7 600 доллардан 7 527 гача) арзонлаган.

Маҳаллий люкс автомобиллар

Ноябрда кам ва ўртача фойдаланилган Malibu автомобилининг ўртача нархлари мос равишда 3 фоиз (30 100 доллардан 31 000 гача) ва 1,7 фоизга (29 000 доллардан 29 500 гача) ошган бўлса, кўп фойдаланилган Equinoxʼнинг ўртача нархи 1,9 фоизга (27 000 доллардан 26 500 гача) тушди. Tracker нархларида эса ўзгариш кузатилмаган.

Электомобиллар

Ўтган ойда ўртача фойдаланилган BYD Han ва BYD Yuan Up электромобилларининг ўртача нархлари мос равишда 1,6 фоиз (36 500 доллардан 35 900 гача) ва 2,4 фоизга (21 000 доллардан 20 500 гача) пасайган бўлса, янги BYD E2 электромобили 3,1 фоизга (16 700 доллардан 17 216 гача) қимматлаган. BYD Song Plus EV Chempionʼнинг нархи эса деярли ўзгаришсиз қолди (янгиси — 29 000 доллар, ўртача фойдаланилгани — 26 600 доллар).

Хорижий люкс автомобиллар

Hyundai Elantra ва Kia Sportage русумли кам фойдаланилган автомобилларнинг ўртача нархлари мос равишда 2,2 фоиз (23 000 доллардан 22 500 гача) ва 1,5 фоизга (32 500 доллардан 32 000 гача), ўртача фойдаланилгани эса 1,6 фоизга (Elantra — 22 000 доллардан 21 650 гача ва Kia Sportage — 31 500 доллардан 31 000 гача) пасайган.