Мулоқот аввалида бош консул Жаҳонгир Парманов Ўзбекистонда туризм соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, яратилган инфратузилма, сайёҳлик йўналишлари ҳақида сўзлаб берди. Россия вакиллари учун Ўзбекистон туризми салоҳиятига бағишланган видеороликлар намойиш этилди.
Туркомпаниялар раҳбарлари Ўзбекистон бугунги кунда россиялик туристлар учун энг жозибали манзилларидан бири бўлиб қолаётганини, яратилган ва кун сайин яхшиланиб бораётган инфраструктура хорижий туристларни жалб қилишда асосий омил бўлиб хизмат қилаётганини таъкидладилар.
Мулоқот чоғида, шунингдек, 2025 йил туристик мавсумида Россиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини оширишга қаратилган бир қатор таклифлар кўриб чиқилди.














