Январ-ноябр ойларида тўқимачилик экспорти 2,6 миллиард долларни ташкил қилди. Соҳадаги имкониятлар ҳисобига буни ошириш мумкинлиги таъкидланди.
Чарм саноати корхоналарини хомашё билан узлуксиз таъминлаш чоралари ва келгусидаги режалар бўйича масъулларнинг ҳисоботи эшитилди.

Чарм саноатида бичувчи, тикувчи, косиб каби ўрта бўғин кадрлари етишмаётгани, бу йўналишда йилига бор-йўғи 167 нафар мутахассис тайёрланаётгани кўрсатиб ўтилди. Шу боис, пойабзал ишлаб чиқариш ривожланган Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги етакчи корхоналарни техникумларга боғлаб, “дуал таълим”ни йўлга қўйиш зарурлиги айтилди.
Йиғилишда келгуси йилга мўлжалланган режалар ҳақида ҳам ахборот берилди.

Енгил саноат тармоғига 2 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвестиция жалб қилиб, 82 та йирик лойиҳани амалга ошириш ҳамда 25 мингта иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 4 миллиард долларга, чарм маҳсулотлари экспортини 250 миллион долларга олиб чиқиш мақсад қилинган.
















