Ўзбекистон | 17:28 / 16.12.2024
7082
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Аюпов Фанлар академияси президенти этиб сайланди

Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Аюпов Ўзбекистон Фанлар академиясининг президенти этиб сайланди.

Фото: ЎзА

Бугун, 16 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида Фанлар академиясининг президентини сайлашга бағишланган умумий мажлис бўлиб ўтди.

Унда академик Шавкат Аюпов Фанлар академиясининг президенти этиб сайланди.

Шавкат Аюпов 1952 йилда туғилган, физика-математика фанлари доктори. Олий Мажлис Сенати аъзоси.

У 1996 йилда «Шуҳрат» медали, 2003 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2011 йилда «Ўзбекистон Республикаси фан арбоби» фахрий унвони, 2017 йилда I даражали Давлат мукофоти, 2021 йилда эса «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ва «Олтин юлдуз» медали билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 28 август куни Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев 79 ёшида вафот этганди.

 

Мавзуга оид