Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда аёлларга нисбатан зўравонлик туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Мамлакатда 2024 йилда ҳар тўртинчи аёл жисмоний ёки жинсий зўравонликка дуч келган.
Индонезия ҳукумати аёллар ва болаларга нисбатан жинсий зўравонлик сабабли мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш ва болаларни ҳимоя қилиш вазири Арифа Фаузи маълум қилди.
“Ушбу масалада мувофиқлик ва ўзаро ҳамкорлик зарур, чунки муаммони ёлғиз ҳал қила олмаймиз. Ваколатларимиз ва бюджетимиз чекланган. Аммо умумий тушунча ва муаммони биргаликда ҳал қилиш истаги бор бўлса, буни уддалашимиз мумкин”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирди Индонезиянинг Antara агентлиги.
Индонезияда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик муаммоларини ҳал этиш энг муҳим вазифа ҳисобланади, чунки аёллар мамлакат аҳолисининг деярли ярми — 49,42 фоизини, болалар эса 31,6 фоизини ташкил этади.
Мамлакатда хотин-қизларни ҳимоя қилиш бўйича учта дастур ишга туширилган.
2024 йилги Аёллар ҳаётий тажрибаси миллий тадқиқоти натижаларига кўра, Индонезияда ҳар тўртинчи аёл умри давомида турмуш ўртоғи ва/ёки бошқа шахслар томонидан жисмоний ёки жинсий зўравонликка дучор бўлган.
Мавзуга оид
17:51 / 09.07.2026
Зўравонликдан жабрланганларга бошпана муддати 30 кундан 6 ойгача узайтирилади
17:37 / 09.07.2026
Болага зўравонлик қилган тарбиячига боғчада ишлаш 1 йилга тақиқланиши мумкин
11:29 / 27.06.2026
TikTok ва YouTube Индонезияда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунтини ўчирди
16:15 / 23.05.2026