Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ҳолати ўрганиб чиқилади
Фарғона шаҳри марказидаги бензин ва газ қуйиш шохобчасида рўй берган техноген авария ортидан вилоятдаги барча шохобчалар ҳолати текширилади.
Фарғона вилоятида фаолият кўрсатаётган барча турдаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларининг белгиланган норма ва меъёрларга мувофиқлиги ҳолати ўрганиб чиқилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг тегишли фармойиши қабул қилинди.
Қайд қилинишича, бахтсиз ва нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш, хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида «Ўздавнефтгазинспекция» Фарғона ҳудудий бўлими, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали каби масъул ташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилган.
Мазкур ишчи гуруҳ томонидан автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГТКС), автомобилларга газ қуйиш станциялари (АГҚС) ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларининг (АЁҚС) саноат, ёнғин, экологик хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги, ёқилғи сақлаш резервуарларининг ҳолати ва бошқа қонунчиликдаги меъёрлар ўрганилади. Таъкидланишича, ўрганишлар чоғида уларнинг молиявий ишларига аралашилмайди ҳамда шохобчалар одатдаги иш тартиби бўйича фаолият кўрсатади.
Шунингдек, вилоят ҳудудида фаолият юритаётган, ташкилий ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, автомобилларга ёқилғи қуйиш, сиқилган ва суюлтирилган газ тўлдириш шохобчаларида ишловчи ишчи-ходимларни вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси қошидаги ўқув марказида дастур асосида шартли равишда ўқитилиши таъминланади.
Аввалроқ, Фарғона шаҳри марказидаги бензин ва газ қуйиш шохобчасида рўй берган портлаш ва ёнғин оқибатида бир неча киши вафот этган, ҳолат юзасидан жиноят иши очилган эди.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
08:49 / 04.06.2026