Жаҳон | 11:37 / 24.12.2024
3207
2 дақиқада ўқилади

УҚК дронлари Ростов областидаги Миллеровога ҳужум қилди

Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Ростов областида Украина учувчисиз учоқларининг ҳужумини қайтарди, деди губернатор вазифасини бажарувчи Юрий Слюсар. УУА ҳарбий аэродром жойлашган Миллерово шаҳрига зарба берди.

Фото: Diego Herrera Carcedo/Anadolu/picture alliance

Украина учувчисиз учоқлари 23 декабр, душанба куни ҳарбий аэродром жойлашган Ростов областининг Миллерово шаҳрига ҳужум қилди. Бу ҳақда вилоят губернатори вазифасини бажарувчи Юрий Слюсар ва Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Минтақа раҳбари вазифасини бажарувчининг сўзларига кўра, Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Миллерово ҳудудида саккизта Украина УУАни уриб туширишга муваффақ бўлган. Мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, Ростов областида тўққизта учувчисиз учоқ уриб туширилганини маълум қилди.

Юрий Слюсарнинг таъкидлашича, «тезкор маълумотларга кўра», ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган.

Ростов областидаги НҚЗ кучли ҳужумга учради

19 декабрга ўтар кечаси Ростов областига «30 дан ортиқ УУА ва 3 та ракета» ҳужум қилди, деб ёзди минтақа губернатори вазифасини бажарувчи Юрий Слюсар Telegramʼда. «Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Таганрог, Батайск, Ростов, Шахти, Каменск, Миллерово ва Новошахтинскни ҳимоя қилиш учун жойлаштирилди», — дейилади хабарда. Слюсар Новошахтинский нефт маҳсулотлари заводида «ёнғин содир бўлганини» аниқлаштирди.

«Афсуски, Ростов яқинидаги аҳоли пунктида бир киши жароҳат олди, бошқа оқибатлар ҳақида маълумотларга ойдинлик киритилади», деб ёзган губернатор вазифасини бажарувчи.

Ўз навбатида, Astra Новошахтинскдаги нефт заводига ҳужум қилингани акс этган видеони тақдим этди. Baza Telegram-канали ҳам маҳаллий аҳолидан олинган нефтни қайта ишлаш заводидаги ёнғин акс этган бир нечта видеоларни эълон қилди. Россия оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, Ростов-Дон шимолида ҳаво ҳужуми сиренаси янгради, шаҳарнинг ўзида ҳам портлашлар бўлган.

Мавзуга оид