Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕТТБ Хоразмда электр узатиш тармоғи қурилишини молиялаштиради
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 66,4 млн долларлик қарзи Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида 230 км узунликдаги юқори кучланишли электр тармоғини қуришга йўналтирилади.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари»га давлат кафолати остида 66,4 млн доллар миқдорида кредит ажратмоқда.
Маблағлар Хоразм вилоятидаги Саримой ва Навоий вилоятидаги Мурунтов аҳоли пунктлари ўртасида 230 км узунликдаги 500 кВ электр узатиш линиясини қуришга йўналтирилади.
Лойиҳа энергия тизимидаги «тор жойлар»ни бартараф этишга ва электр таъминотидаги узилишларни, айниқса, юклама энг юқори бўлган даврлардаги узилишлар камаяди. Шунингдек, у банк кўмагида ишлаб чиқилган Ўзбекистон энергетикасини кам углеродли ривожлантириш стратегиясида кўзда тутилганидек, қайта тикланадиган энергия манбаларининг интеграциялашувига кўмаклашади.
Лойиҳа туфайли йилига иссиқхона газлари чиқиндилари 4143 тонна ва электр энергияси йўқотишлари 34 636 мВт⋅с га камайиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 24.06.2026
Хоразмда ҳам жамоат транспортида тўловлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
09:14 / 20.06.2026
ЕТТБ кўмагида темирйўл ҳаракатини бошқариш тизими янгиланади
17:52 / 18.06.2026