Жорий йилнинг 27 декабр куни соат 00:45 ларда Олмазор тумани Беруний кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Malibu-2, Cobalt, BMW ва Matiz русумли автомашиналар ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

ЙТҲ оқибатида BMW русумли автомашина йўловчиси, 1992 йилда туғилган Ф.А.га тез ёрдам ходимлари томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.