Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метросининг 12 та бекатида йўл ҳақини кафт орқали тўлаш имконияти яратилди
Чилонзор йўлининг «Олмазор»дан «Буюк ипак йўли»гача бўлган 12 та ерости бекатида кафт орқали тўлов тизими ишга туширилди. Яқин вақт ичида тизим қамрови барча станцияларга кенгайтирилиши режалаштирилган.

Фото: Uzinfocom
Тошкент метросида «MyID Palm» кафт расми бўйича тўлов тизими ишга туширилди. Бу ҳақда «Uzinfocom» Spot’га маълум қилган.
Йўловчини биометрик идентификация қилиш учун кафтдаги томирлар ҳосил қилган расмни сканерлаш технологияси қўлланади. Тизим маҳаллий ишлаб чиқувчилар томонидан Транспорт вазирлиги, «АТТО» транспорти тўлов хизмати ва «Octobank» билан ҳамкорликда яратилган.
Ишлаб чиқувчилар фойдаланувчи маълумотларини ишончли ҳимоя қилишга ваъда беряпти. Технология рухсатсиз кириш ва биометрик профилларни сохталаштиришга йўл қўймайди, дея таъкидланади хабарда.
«MyID Palm» сканерлари Чилонзор йўлининг «Олмазор»дан «Буюк ипак йўли»гача бўлган 12 та ерости станциясида синов режимида ишлаяпти. Яқин вақт ичида тизим қамрови барча станцияларга кенгайтирилиши режалаштирилган.
Тизимдан «АТТО» транспорт картаси ва ўрнатилган сервис иловаси бўлган смартфон мавжудлигида фойдаланиш мумкин. Бунинг учун биометрик профил яратиш ва улар мавжуд бўлган метро бекатларидан биридаги инфокиоскда кафтларни сканерлаш талаб этилади.
Маълумот учун, кафт орқали тўлов тизимини дастлабки синовдан ўтказиш 2023 йилнинг ноябр ойи охирида бошланганди. Ўшанда тизим «Халқлар дўстлиги» метро бекатида ўрнатилганди.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09
-
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:40
-
Япония аёлларнинг умр кўриш давомийлиги бўйича навбатдаги рекордни ўрнатди
Жаҳон | 22:38
Мавзуга оид

09:32 / 07.03.2025
Тошкент метросида фавқулодда чақирув тугмалари ўрнатилмоқда

19:37 / 04.02.2025
Тошкент метросига яна 3 та янги поезд олиб келинди

12:24 / 26.01.2025
2024 йилда Тошкент метросида қанча йўловчи ташилгани маълум қилинди

23:20 / 18.01.2025