Жанубий Кореядаги Yonhap агентлиги хабар қилишича, Jeju Air авиакомпанияси самолёти Бангкокдан парвоз қилган. Мамлакат жануби-ғарбида, Сеулдан 288 км масофада бўлган Муан аэропортига қўниш чоғида у учиш-қўниш йўлаги ташқарисига чиқиб кетиб, тўсиққа урилган.

Корея телевидениесида намойиш этилган кадрда самолёт шассиси чиқмай қолган ҳолда қўнгани ва тўқнашувдан кейин кучли ёнғин чиққани акс этган.

Ёнғин қамраб олган самолёт иккига бўлиниб кетган.

Ҳалокатдан бир неча дақиқа олинган видеода Boeing’нинг ўнг двигателида чақнаш ва тутун чиққани кўринган.

Ҳодисадан кейин дарҳол қутқарув амалиёти бошланган. Улар самолётнинг дум қисмида бўлган 29 киши ҳалок бўлганини хабар қилишди. «Қурбонлар сони ошиши мумкин, жабрланганларнинг кўпчилиги оғир аҳволда», — деган AFP мухбирига ўт ўчириш хизмати вакили. Бир соат ўтиб расмийлар авиаҳалокат қурбонлари сони 47 кишига етгани ҳақида хабар беришди, кейин бу рақам 62 га ўзгарди.

Якуний маълумотларга кўра, авиаҳалокат 179 кишини ҳаётдан олиб кетган. Самолёт бортида жами 181 киши бор эди: 175 йўловчи ҳамда экипажнинг олти нафар аъзоси. Омон қолган икки киши — бир йўловчи ва экипаж аъзоларидан бири. Reuters хабарига кўра, уларнинг иккиси ҳам самолётнинг дум қисмида бўлган. Уларнинг ҳолати ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Йўловчиларнинг аксари, 173 киши — Жанубий Корея, яна икки нафари — Таиланд фуқаролари бўлган.

Lee Young-ju/Newsis/AP

Ҳодиса сабаблари ҳозирча маълум эмас. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт қушлар билан тўқнашув туфайли бошқарувни йўқотган бўлиши мумкин. Yonhap маълумотига кўра, шу сабаб туфайли шассини бошқариш тизими ишдан чиққан. Расмийлар кўриб чиқаётган иккинчи версия — об-ҳаво шароити билан боғлиқ.

«Осторожно, новости» телеграм-канали Flightradar маълумотларига асосланиб хабар беришича