Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда тергов гуруҳи президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш учун ордер сўради
Мамлакат тарихида биринчи марта амалдаги президентга нисбатан ҳибсга олиш ордери сўралди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлга қарши ишни тергов қилаётган қўшма тергов гуруҳи уни ҳибсга олиш учун ордер беришни сўради. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.
Юқори лавозимли амалдорларга қарши Коррупция амалиётларини тергов қилиш бошқармаси (CIO), Миллий тергов бошқармаси ва Мудофаа вазирлиги тергов штабидан иборат тергов гуруҳи Сеул Ғарбий округ судига тегишли сўровни юборди.
Тергов гуруҳи Юн Сок Ёлни уч марта сўроққа чақирди, бироқ ҳокимиятдан четлатилган президент томони чақирув қоғозларини олишдан бош тортди ва ҳалигача адвокат тайинлаш учун ҳужжатларни тақдим этмади. Сиёсатчи «исёнга уриниш» ва «ҳокимиятни суиистеъмол қилиш»да гумон қилинмоқда.
Президент адвокати Юн Гап Гин сўзларига кўра, CIO исёнга уриниш бўйича ишни тергов қилишга ва сиёсатчини ҳибсга олишни талаб қилишга ҳаққи йўқ. Сиёсатчининг ҳимояси ҳибсга олиш сўровига жавобан қонуний чоралар кўрмоқчи.
Қайд қилинишича, бу мамлакатнинг замонавий тарихида биринчи марта амалдаги президентга нисбатан ҳибсга олиш ордери сўралишидир.
3 декабр куни Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилганини маълум қилди. Кейинчалик у парламент депутатлари қаршилиги туфайли, ҳарбий ҳолатни бекор қилишга рози бўлди. Мамлакатда ҳарбий ҳолат тахминан беш соат давом этди.
Шундан сўнг, парламент президентга импичмент эълон қилиб, лавозимидан вақтинча четлатди. Ҳарбий ҳолат эълон қилиниши бўйича очилган иш тергови давом этмоқда.
Мавзуга оид
18:37 / 12.06.2026
Умрбодга қамалган Жанубий Корея собиқ президентига яна 30 йил қўшиб берилди
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026