Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида 60 мингдан ортиқ пиротехника воситалари ушлаб қолинди
Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласини олдини олишга қаратилган назорат-рейд тадбирлари давом этмоқда.
Вилоят ИИББ хабар қилишича, Оҳангарон туманида ЙПХ инспекторлари томонидан 1987 йилда туғилган ҳайдовчи (У.Б.) бошқарувида бўлган Isuzu юк машинаси текширилган.
Натижада автомобилдаги юклар орасига яширилган ҳолда, қиймати 30 млн сўмлик жами 2 900 дона пиротехника воситалари олиб ўтилаётганлиги аниқланган.
Шунингдек, Фарғона–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Tracker автомобили Оҳангарон тумани “Чинор” ЙПХ масканида ички ишлар ходимлари томонидан тўхтатилди.
1989 йилда туғилган ҳайдовчи (Б.М.) бошқарувидаги транспорт воситаси текширилганда, автомобил юкхонасида ноқонуний олиб ўтилаётган 57 600 дона пиротехника воситалари ҳамда 348 қути тамаки маҳсулоти борлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
08:45 / 16.06.2026