Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Jibek joly сайёҳлик поезди йўналиши энди Самарқанд ва Чимкентни ҳам ўз ичига олади
Jibek joly сайёҳлик поезди йўналиши Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг яна иккита шаҳри – Чимкент ва Самарқандни ўз ичига олади.
"Казинформ" халқаро ахборот агентлигининг маълум қилишича, Jibek joly поезди 100 дан ортиқ сайёҳлар билан "Олмаота-Туркистон-Тошкент-Самарқанд-Чимкент-Олмаота" йўналиши бўйича йўлга чиққан.
Қайд этилишича, саёҳатчилар қадимий шаҳарлар муҳитига шўнғиб, Буюк ипак йўли изларидан саёҳатга чиқишлари мумкин бўлади. Йўналишнинг ичига асосий диққатга сазовор жойлар киради. Сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида экскурсия дастурига гид ҳамроҳлиги, овқатланиш, транспорт хизмати ва кириш чипталари ҳам киритилган.
"Темир йўл саёҳатининг ўзига хослиги: сайёҳлар тунни шинам ва барча зарур шароитлар билан таъминланган қулай поездда ўтказадилар", - дейилади мақолада. - Бу вақт ичида поезд ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатланади".
Ахборот агентлигининг эслатишича, мазкур поезднинг биринчи рейси 16 ноябр куни Олмаотадан йўлга чиқиб, Туркистонда бир кун ва Тошкентда икки кун ўтказган эди.
"Ушбу лойиҳа саёҳатлар учун янги имкониятлар яратиш, мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва фуқаролар учун саёҳат қулайлигини оширишга қаратилган", - деб ёзади "Казинформ" агентлиги.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
14:15 / 01.04.2026
Ўзбекистонда поезд ташувчи айби билан кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади
18:27 / 31.03.2026
Узоқни яқин қилувчи темир от – нега дунёнинг турли ҳудудларида темирйўллар ҳар хил ўлчамда қурилган?
09:06 / 30.03.2026