Бу – йўловчи ташиш соҳада молиявий зарарларни нисбатан қисқартириш, темир йўл инфратузилмаси харажатлари, электр энергияси, ёқилғи ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек йўловчи вагонлар паркини янгилаш, темир йўл вокзаллари фаолиятини таъминлаш билан изоҳланган.

Аввалроқ “Ўзбекистон темирйўллари” 1 февралдан бошлаб тезюрар поездлар учун чипталар нархи оширилишини маълум қилганди: “Афросиёб” – 20-25 фоизга, “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” чипталари 30 фоизга қимматлашади.