Иқтисодиёт | 11:51 / 06.01.2025
1665
2 дақиқада ўқилади

Йўловчиларни ташиш хизмати айланмаси учун ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинади

Президентнинг "Ўзбекистон президентининг айрим фармонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги фармони қабул қилинди.

Фото: Kun.uz

5-тоифага киритилган туманларда рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини – ушбу солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 50 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлайдилар. Йирик солиқ тўловчилар, доимий муассасалар, бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, шунингдек устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно. 

2025 йил 1 январдан янги боғлар, узумзорлар ва тутзорлар барпо этилган ер участкалари учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш шаклидаги имтиёз бекор қилинади, шунингдек ушбу ерлар бўйича солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

2025 йил 1 июлдан ягона тарифлар бўйича йўловчиларни ташиш хизматлари айланмаси учун қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз бекор қилинади.
 
Янги боғлар ташаббускорлари 2028 йил 1 январгача хорижий давлатлардан мевали кўчатлар пайвандтаглари, пайванд-устлар, она материали ва техникани импорт қилишда ҚҚС ва божхона божидан озод қилинади.  

Ҳар икки йилда бир марта май ойининг учинчи ҳафтасида ўтказиладиган Халқаро мода ҳафтаси (Silk Uzbekistan Fashion Week) мукофот жамғармаси 1 млн долларгача камайтирилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани