Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худоёров, Э.Одилов) 2025 йил 1 июлга қадар тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фаолиятини босқичма-босқич давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини аниқ механизмларни назарда тутган ҳолда жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритади.
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худоёров, Э.Одилов) билан биргаликда 2025 йил 1 ноябрга қадар тиббий суғурта механизмлари жорий қилинаётган ҳудудларда рецепт асосида бериладиган дори воситаларини “электрон рецепт” тизими асосида тайинлаш амалиётини йўлга қўяди.











