Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нодавлат ўрта таълим ташкилотлари сони 600 тага етказилади
Касбий таълим муассасаларида малака тоифасига эга бўлган педагог кадрлар улуши оширилади.
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Унга кўра, нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари қамровини кенгайтириш кўзда тутилган.
Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари сонини 600 тага етказиш чоралари кўрилади.
Касбий таълим муассасаларида малака тоифасига эга бўлган педагог кадрлар улуши оширилади.
Мажбурий ва ихтиёрий равишда аттестацияга жалб этиладиган педагоглар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг pedagog.edu.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтишлари таъминланади.
Педагогларни аттестациядан ўтказиш ва уларга тегишли малака тоифаларини бериш режалаштирилмоқда.
Халқаро таълим дастурлари асосида 14 та техникумда ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш йўлга қўйилади.
Халқаро таълим дастурлари жорий этиладиган техникумлар ҳамда касб ва мутахассисликлар белгиланади.
Халқаро таълим дастурини таржима қилиш ва техникумларга етказиш мўлжалланган.
Техникум ўқитувчиларининг малакасини ошириш назарда тутилмоқда.
Халқаро таълим дастурларига ўқувчиларни қабул қилиш ва таълим жараёнини ташкил этиш амалга оширилади.
Мавзуга оид
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026