Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ободонлаштириш бошқармалари таркибида ички йўлларни сақлаш участкалари ташкил этилади
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Унга кўра, ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш ва молиялаштириш тизимини такомиллаштириш режалаштирилган.
Республиканинг барча туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармалари (208 та) таркибида ички йўлларни сақлаш участкалари ташкил этилади.
Ободонлаштириш бошқармаларига ички йўлларни сақлаш учун зарур бўладиган 493 та техника (443 млрд сўм) харид қилинади.
Ҳар бир туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармалари таркибида ташкил этиладиган участкаларга қўшимча штат бирликлари ажратилади.
2025 йилдан бошлаб ҳар бир туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармаларига ички йўлларни сақлаш ва таъмирлаш учун 4 млрд сўмдан жами 832 млрд сўм маблағ ажратилади.
Шунингдек, автомобил йўлларида транспорт воситалари ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш мўлжалланмоқда.
Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида йўл белгилари ўрнатилади.
Автомобил йўлларида 80 тадан ортиқ светофор объектлари ўрнатилади ва мавжудлари реконструкция қилинади.
Аҳоли пунктларида пиёдалар ҳаракатланиши учун 350 кмдан ортиқ пиёдалар йўлаклари барпо этилади.
Бундан ташқари, республикадаги кўприк инфратузилмасини яхшилаш кўзда тутилган.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 80 дона кўприк иншоотларини ҳолатини яхшилаш бўйича техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилади.
Ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асосларга кўра халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш чоралари кўрилади.
Мавзуга оид
18:30 / 30.04.2026
Кўп квартирали уйларда яшил ҳудудларни ўзбошимчалик билан қисқартириш тақиқланди
09:05 / 25.04.2026
Франция океан устида энг қиммат йўлни қурмоқда
20:33 / 10.04.2026
Сўхни Фарғона билан боғлайдиган энг қисқа йўналишда янги йўл қурилади
09:50 / 23.03.2026