Марказий банк 2024 йилда қўшимча нақд пул чиқарди ва муомаладаги банкнотлар сонини 152 миллион донага оширди.
Шу билан бирга, 2025 йил 1 январ ҳолатига кўра, номинал қиймати бўйича нақд пуллар таркибида ўзгаришлар юз берди:
- 200 минг сўм номиналдаги банкнотлар улуши 18,6 фоиздан 23,4 фоизгача ошди;
- 20 минг сўм номиналдаги банкнотлар улуши — 4,4 фоиздан 6,7 фоизгача;
- 100 минг сўм номиналдаги банкнотлар улуши 42,5 фоиздан 40,9 фоизгача камайди;
- 50 минг сўм номиналдаги банкнотлар улуши — 20,5 фоиздан 16,6 фоизгача;
- 10 минг сўм номиналдаги банкнотлар улуши — 7,3 фоиздан 7 фоизгача;
- 5000 сўм номиналдаги банкнотлар улуши — 5,3 фоиздан 4,1 фоизгача;
- 2000 сўм номиналдаги банкнотлар улуши 0,6 фоиздан 0,7 фоизгача ошди;
- 1000 сўм номиналдаги банкнотлар улуши 0,7 фоиздан 0,6 фоизгача камайди.
Марказий банк эски намунадаги банкнотларни босқичма-босқич муомаладан чиқариш, уларни янги намунадаги купюраларга алмаштиришни давом эттирмоқда. Натижада нақд пул таркибида эски банкнотларнинг улуши сезиларли даражада камайди.











