Озарбойжонда биринчи марта mpox вируси билан касалланиш ҳолати қайд этилди
Вирус туристик сафар билан чет элда бўлиб қайтган 22 ёшли фуқарода аниқланган. У шифохонага ётқизилган, оила аъзолари ҳам назорат остига олинган.
Озарбойжонда mpox вируси (маймунчечак) билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилди. Бемор шифохонага ётқизилган.
Озарбойжон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тиббий ҳудудий бирликларини бошқариш бирлашмаларининг қўшма баёнотида айтилишича, 22 ёшли фуқаро 2-11 январ кунлари туристик сафар билан чет элда бўлиб қайтган. Мамлакатга қайтиб келганидан бир неча кун ўтиб, у Бокудаги клиникалардан бирига ҳолсизлик, тана ҳароратининг кўтарилиши, тошмалар, лимфа тугунларининг катталашиши ва мушаклардаги оғриқ билан мурожаат қилган.
«Беморда маймунчечак бўлиши мумкинлигини гумон қилган шифокор суҳбат давомида у сафардалик вақтида тошмаси бор инсон билан алоқада бўлганини аниқлаган. Касаллик белгилари лаборатория таҳлилини ўтказишга асос бўлиб хизмат қилган. Таҳлил натижалари маймунчечак вируси борлигини тасдиқлаган», — дейилади баёнотда.
Маълумотларга кўра, бемор айни вақтда шифохонада стационар шароитда даволанмоқда. У билан алоқада бўлган оила аъзоларида касаллик аломатлари қайд этилмаган. Улар ҳам уй кузатувига олинган.
Декабр ойида Германияда mpox вируси хавфли Ib варианти билан касалланишнинг бир неча ҳолатлари аниқлангани тўғрисида хабар берилганди. Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ерининг Рёсрат шаҳридаги мактаблардан бири икки нафар ўқувчининг касаллиги туфайли карантинга ёпилган, ундаги қолган мактаб ўқувчилари масофавий таълимга ўтказилган.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Миграция агентлигининг фирибгарлик ва жиноий даромадларни легаллаштиришда айбланган собиқ раҳбари оқланди
Ўзбекистон | 16:34
-
Лавров давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ҳуқуқини қўллаб-қувватламаслигин айтди
Жаҳон | 16:29
-
Жаҳон банки Роғун ГЭСини қайта текширмоқчи. Бунга экспертлар фикри қандай?
Жаҳон | 16:09
-
Испанияда аёл ногиронлик нафақасини олиш учун 16 йил ўзини соқовликка солиб юргани аниқланди
Жаҳон | 16:03
Мавзуга оид

09:33
Тошкентда Ўрта транспорт йўлаги истиқболлари муҳокама қилинди

07:49 / 10.04.2025
Озарбойжон Шимолий Кипрни қўллаб-қувватлади

08:41 / 08.04.2025
Озарбойжон Европага газ етказиб беришда Россия ўрнини эгалламоқда

15:12 / 03.04.2025