Суҳбат чоғида сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Миср томони Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида туристик мажмуалар барпо этиш, аҳолига хизмат кўрсатиш, замонавий турар жой қуриш каби имкониятларга алоҳида эътибор қаратди.
Музокаралар натижасида томонлар Sabbour компанияси раҳбарининг келгуси ойда Тошкентга ташрифини уюштириш ва истиқболли инвестицион лойиҳаларда унинг иштирокини муҳокама қилишга келишиб олди.
Sabbour инвестицион консалтинг компанияси 1996 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда Миср, шунингдек, Испания, БАА ва Грециядаги кўплаб кўчмас мулк лойиҳалари, замонавий турар жой масканларини барпо этишда иштирок этиб келмоқда.















