Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда пиёда ҳалок бўлди
Пиёда йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётганда уни “Тико” машинаси уриб юборган.
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2024 йил 31 декабр куни соат 20:45 ларда содир бўлган. Пиёда Жарқўрғон тумани Ўзбекистон маҳалласида йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётганда уни “Тико” машинаси уриб юборган.
Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, ҳодиса юз берган маҳаллада вилоят ЙПХ мутасаддилари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилган. Унда ҳайдовчилар ва аҳоли вакиллари ҳушёрликка чақирилган.
Мавзуга оид
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
20:37 / 03.06.2026