Қирғизистонда тўй ва дафн маросимларини тартибга солиш таклиф этилди
Сўнгги йилларда қирғизистонликлар турли байрам ва маросимларга ҳаддан ташқари кўп маблағ сарфлаётгани, бу эса «оила бюджетига жиддий зарар етказаётгани» таъкидланди.

Фото: Advantour
Қирғизистонда дафн маросимлари, тўй ва бошқа оилавий тадбирларда исрофгарчиликка қарши курашишни таклиф қилувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди, деб хабар берди Kloop.
Қонун лойиҳаси бир қатор тақиқларни назарда тутади:
- дафн маросимларида майда чорва, от ёки қорамол сўйиш тақиқланади;
- марҳум дафн этилгач, уч кундан сўнг бир бош от ёки қорамол сўйиш билан хотира тадбири ўтказилиши мумкин;
- 7 кун, 40 кун ва йиллик маърака ўтказиш тақиқланади;
- тўйга 250 нафардан ортиқ одам чақириш тақиқланади ва фақат бир бош қорамол ёки от сўйилиши мумкин;
- келин узатиш кечасига 100 нафардан ортиқ меҳмон кела олмайди;
- агар тўй ва қиз узатуви бирга ўтказилса, унда 350 нафардан ортиқ одам таклиф қилиниши мумкин эмас;
- тўй кортежига учтадан кўп бўлмаган машина рухсат этилади ва бошқа чекловлар.
Ушбу тақиқлар бузилган тақдирда тадбир эгасини 300 минг қирғиз сўми (≈44,5 млн сўм), муассаса эгасини эса 200 минг қирғиз сўми (≈29,6 млн сўм) миқдорида жарима солиш таклиф қилинмоқда.
Қонун лойиҳаси ташаббускори, депутат Замирбек Мамасодиқов сўзларига кўра, сўнгги йилларда қирғизистонликлар турли байрам тадбирларига ҳаддан ташқари кўп маблағ сарфламоқда, бу эса «оила бюджетига жиддий зарар етказмоқда». Кўпинча оилалар бундай тадбирларни ўтказиш учун кредит олишга мажбур бўлмоқда, бу эса ҳалокатли оқибатларга, жумладан, ажралишларга олиб келяпти.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2022 йил февралда «Жамиятдаги маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи диний маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказишда исрофгарчиликнинг олдини олиш»га қаратилган фармонни имзолаган эди. 2024 йил охирида эса давлат раҳбари қабр тошларини ўрнатишга чекловлар киритди.
Тавсия этамиз
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
Temu Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди
Ўзбекистон | 20:25 / 18.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 1-мавсум ғолиб лойиҳалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 08:10
-
ЕИ АҚШ товарларига жавоб божлари жорий этишни апрел ўрталарига қолдирди
Жаҳон | 00:51
-
Эрдўған мухолифатни Истанбул мэрининг ҳибсга олинишини сиёсийлаштиришда айблади
Жаҳон | 00:19
-
Наврўз байрамида Тошкентда автобус ва метро қандай тартибда ҳаракатланиши маълум қилинди
Жамият | 23:41 / 20.03.2025
Мавзуга оид

17:49 / 17.03.2025
Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида авиақатновлар тикланди

17:12 / 14.03.2025
Қирғизистон президенти Марказий Осиёда ягона визани жорий этишни таклиф қилди

16:40 / 13.03.2025
Тожикистон ва Қирғизистон чегара бўйича шартнома имзолади, авиақатновларни тиклашга келишди

18:01 / 12.03.2025