Жаҳон | 00:54 / 29.01.2025
30796
3 дақиқада ўқилади

Путин Украина билан музокаралар ўтказиш шартини айтди

Россия президенти ваколатлари май ойида тугаган Зеленскийнинг нолегитимлигини яна бир бор эслатди. Путин музокаралар учун одамлар ажратишга тайёрлигини, аммо якуний ҳужжатни фақат легитим ҳукумат имзолай олишини қайд этди.

Фото: РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин Москва Украина президенти Володимир Зеленский билан музокаралар ўтказишга тайёр эканини, аммо уни якуний тинчлик битимини имзолаши мумкин бўлган легитим президент дея ҳисобламаслигини маълум қилди.

«Ҳар ким билан музокаралар ўтказиш мумкин, аммо у [Зеленский] нолегитим бўла туриб, бирор нарсага имзо чекишга ҳақли эмас. Агар у музокараларда иштирок этмоқчи бўлса, мен ушбу музокараларни олиб борадиган одамларни ажратаман», — дейди Путин ВГТРК мухбири Павел Зарубинга.

Путин, шунингдек, музокаралар бошланишидан олдин Зеленскийнинг Россия ҳукумати билан музокара олиб боришни тақиқловчи фармони бекор қилиниши кераклигини таъкидлади. Унинг фикрича, Украина президентининг ўзи буни амалга ошира олмайди, чунки у нолегитим — бироқ Олий рада раиси буни қила олади.

Путин яна бир бор «ғарбдаги ҳомийлар» урушни тўхтатишни истаётгани, улар Украинага босим қилиши ва «ҳуқуқий масалаларни ёпиши» мумкинлиги тўғрисидаги қарашларини билдирди.

Зеленский 2022 йил октябрда Путин билан музокаралар ўтказишни тақиқловчи фармонни имзолаган эди. 2025 йил 26 январ куни Зеленский унинг фармони ўзидан бошқа ҳамма учун музокараларни тақиқлашни назарда тутганини маълум қилди. «Мен Украина президентиман, мен у ёки бу музокаралар етакчисиман ва мен бошқаларга тақиқлаганман», — деди у.

Владимир Зеленскийнинг беш йиллик президентлик ваколати 2024 йил майда якунига етган — шундан бери Россия пропагандаси ва ҳукумати унинг «нолегитимлиги» тўғрисидаги тезисларни илгари суриб келади. Украинанинг ўзида бу борада консенсус мавжуд, уруш давом этаркан, Зеленский давлат раҳбарилигича қолади.

Аввалроқ «Страна.uaа» урушни 100 кун ичида якунлаш режасини эълон қилганди — унда Пасха кунларида ўт очишни тўхтатиш, Украина қуролли кучларини Курск областидан олиб чиқиш ҳамда 9 майгача тинчлик декларацияси тузилиши кўрсатилган. Украина президенти офиси эса материални «россияликлар тарқатадиган сафсата» деб атаган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти