Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониядаги шаҳарда ҳаётини хавфга қўйиб, чиройли суратлар олишга уринаётган сайёҳларга қарши қўриқчилар ёлланди
Саёҳатчилар маҳаллий аҳолининг ҳам тинчини бузмоқда. Уларнинг кўпчилиги хусусий мулкка рухсатсиз киради, шунингдек, атрофни ифлослантиради.
Япониянинг унча катта бўлмаган Отару шаҳрида маҳаллий ҳокимият чиройли суратлар олишни хоҳловчи сайёҳлар тўдасига қарши курашиш учун қўриқчилар ёллади. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Ушбу қарор маҳаллий аҳолининг шикоятларига жавобан қабул қилинган. Сайёҳлар гуруҳлари шаҳар ва денгиз манзарасини акс эттирган Отарунинг энг гўзал кўчасига ташриф буюради, оқибатда у ерда гавжумлик ҳосил бўлади, улар ортидан чиқинди қолади.
“Кўчада тўпланиб турган ёки ёнма-ён юрувчи сайёҳлар кўпинча транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилади. Айниқса, ушбу молия йилида аҳолига бунинг таъсири кучли бўлди”, — деди шаҳар амалдори Маиниши Шимбун.
Бунинг устига, сайёҳларнинг катта оқими нафақат шаҳар ҳаётига, балки шахсий турмушга ҳам халал бермоқда. Кўплаб меҳмонлар чиройли кадр излаб, уйларнинг чегараларини бузиб, хусусий мулкка бостириб кирмоқда.
Баъзан нохуш воқеалар ҳам юз беради. Хусусан, январ ойида хитойлик аёл ҳалок бўлди. У Отаруга темирйўл устидан юриб бормоқчи бўлган, бироқ уни поезд уриб юборган. Аёлнинг эри айтишича, рафиқаси “Севги шаҳри” филмида кўрсатилган жойни суратга олишга уринган ва яқинлашиб келаётган поездни сезмай қолган.
Японияда расмийлар сайёҳларни унчалик машҳур бўлмаган ҳудудларга ташриф буюришга ундамоқда. Бу орқали мамлакатнинг Токио ва Осака каби йирик шаҳарларидаги асосий диққатга сазовор жойларда гавжумликни камайтириш кўзда тутилган.
Бироқ сайёҳларнинг катта оқими кичикроқ шаҳарлар инфратузилмасига жиддий босим ўтказиб, маҳаллий аҳоли орасида норозилик уйғотмоқда. Отару шаҳрида бу муаммо сўнгги ойларда кескинлашди. Шунга қарамай, маҳаллий ҳокимият вазиятни турли усуллар билан яхшилашга уринмоқда. Масалан, атрофга инфратузилма ва маҳаллий аҳолини ҳурмат қилишни сўраб, махсус белгилар ўрнатилмоқда.
Мавзуга оид
08:17 / 18.06.2026
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
08:43 / 11.06.2026