Жаҳон | 18:57 / 30.01.2025
29220
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистоннинг 43 вагон картошкаси Ўзбекистон чегарасида чириб кетгани маълум бўлди

Қозоғистон божхонаси юкни фитосанитар текширувдан ўтказиш учун 10 кундан ортиқ ушлаб тургани таъкидланмоқда.

Қозоғистоннинг Павлодар шаҳридан жўнатилган картошка Ўзбекистон билан чегарада қўлга олинди, деб хабар берди Tengrinews.

Қайд қилинишича, Сариоғоч станциясида 43 та вагонга юкланган картошка турибди. Январ ойида маҳаллий тадбиркорлар уни Ўзбекистонга сотган ва юк поезди орқали жўнатган. Қозоғистон божхонаси уни фитосанитар текширувдан ўтказиш учун тўхтатган. Оқибатда сабзавот вагонларда 10 кундан ортиқ ётган ва музлаб, бузилиб кетган.

«Мана, чириди. Сув аллақачон оқмоқда, ҳаммаси оқмоқда! Аввал музлаб қолди, кейин эриди, тамом. Битта вагонда 68 тонна бор. Лекин у аллақачон яроқсиз!» деди тадбиркор Азамат Серикбоев.

Тадбиркорларнинг айтишича, бу картошка энди ҳатто қорамолга ҳам ярамайди. Уларнинг таъкидлашича, ҳужжатлар январ ойи ўрталарида, картошка экспортига тақиқ жорий этилгунга қадар тўлдирилган. Шу сабабли, ишбилармонлар юкни узоқ вақт ушлаб туриш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпти.

Қозоғистонда картошка нархи кескин ошиб кетгани туфайли ҳукумат 19 январ куни бу маҳсулотнинг учинчи давлатга экспортини 6 ойга чеклаган эди.

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сабзавот ортилган вагонлар зарур кўрикдан ўтганини ва Ўзбекистонга йўл олиши учун ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини таъкидлади.

Бироқ, тадбиркорлар энди бунчалик кечиккан рухсатномага муҳтож эмаслигини айтмоқда. Зарар кўрган бешта компания вакиллари мансабдор шахсларни судга бериш ниятида эканлигини маълум қилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкент Кимё халқаро университети ва Pukyong миллий университети ўртасидаги илмий ва маданий ҳамкорлик ривожланмоқда

Golden House  бизнес-классдаги O‘z Makon II турар жой мажмуаси тақдимотига таклиф этади

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

Tenge Bank Visa билан ҳамкорликда бир қатор инновацион тўлов хизматларини ишга туширмоқда

FAW Trucks: Ўзбекистонда янги даврни бошлаган етакчи юк машиналари ишлаб чиқарувчиси

Фермерлар ва деҳқонлар учун қулай имконият – “Ўзкимёсаноат” АЖ минерал ўғитларга 10 фоизгача чегирма нархларини таклиф этмоқда 