Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти ва Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали негизида Нукус давлат техника университети ташкил этилади.

Тебинбулоқ кон-металлургия комбинати таклифлари асосида мунтазам равишда мустақил таълим ва танлов фанлари дастурларига замонавий фанларни киритиш, шунингдек, университет талабаларининг малакавий амалиётини бевосита комбинатда ўтказишни таъминлаш режалаштирилмоқда.

2025-2026 ўқув йилидан бошлаб университетда "экология ва атроф-муҳит муҳофазаси", "атроф-муҳит муҳандислиги", "кимёвий муҳандислик", "электр муҳандислиги", "қайта тикланувчи энергия манбалари", "технологик машиналар ва жиҳозлар" йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш улуши оширилади.