Ўзбекистон | 09:23 / 31.01.2025
1364
2 дақиқада ўқилади

Четдан олиб келинадиган уруғлик картошка уч йилга божхона божидан озод қилинади

2027 йилдан картошкага эҳтиёж тўлиқ ички имконият ҳисобидан қопланиши режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 30 январ куни томорқада ва ижарага берилган экин ерларида даромадли маҳсулот етиштиришнинг янги тизими бўйича йиғилиш ўтказди

Деҳқон хўжаликлари ва томорқани ривожлантириш бўйича алоҳида кенгаш тузилади. У аҳолини ўқитишдан тортиб, уруғ, кўчат етказиш, маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ва экспортга чиқариш занжирини яратиш билан тизимли шуғулланади.

Мазкур кенгаш бошқарадиган Uzagroстар ҳолдинг компанияси ташкил этилади. Бунда 9 та давлат банки ушбу ҳолдинг таркибида мева-сабзавотчилик йўналишларига ихтисослашган 15 та компания очади. Ушбу компаниялар мева-сабзавот етиштириш бўйича ўз брендини яратган 15 та драйвер туманни янги босқичга олиб чиқиб, уларнинг тажрибасини яна 72 та туманда оммалаштиради.

Уруғчилик институтлари билан ҳамкорлик ривожлантирилади. Танлаб олинган туманларда “яшил” иссиқхоналар ташкил этилиб, намуна қилинади.

Бу йил картошкачиликни ривожлантириш учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 400 миллиард сўм йўналтирилади. Четдан олиб келинадиган уруғлик картошка уч йилга божхона божидан озод қилинади. 2027 йилдан картошкага эҳтиёж тўлиқ ички имконият ҳисобидан қопланиши режалаштирилган.

Мавзуга оид