Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири 27 йилга қамалди
Ҳамрохон Зарифий ва бошқа судланувчилар «давлат тўнтаришига уриниш» иши бўйича 18 йилдан 27 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Тожикистон Олий суди «давлат тўнтаришига уриниш» иши бўйича ҳукм чиқарди. Айбланувчилар турли муддатларга, жумладан, собиқ ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий 27 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди, деб хабар берди Asia-Plus.
Энг узоқ муддат - 27 йиллик қамоқ жазоси собиқ вазир Зарифийга, шунингдек, парламентнинг собиқ депутати ва Тожикистон демократик партияси раиси Саиджафар Усмонзодага берилди. Суд Демократик партия раисининг собиқ ўринбосари, журналист Аҳмадшоҳ Комилзодани 18 йилга, Социал-демократик партия раиси ўринбосари, ҳуқуқшунос Шокиржон Ҳакимовни 18 йилга, журналист ва Шокиржон Ҳакимовнинг жияни Рухшона Ҳакимовани 8 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Тожикистонда амалдорларни бу иш бўйича ҳибсга олиш 2024 йил июнь ойида бошланган эди. Расмийлар тергов бўйича маълумот бермади, суд маҳкамалари ёпиқ эшиклар ортида ўтди.
Қайд қилинишича, судланувчиларнинг аксарияти «Давлатга хиёнат» ва «Ҳокимиятни эгаллаш», баъзилари «Фирибгарлик», «Миллий, ирқий, маҳаллий ёки диний адоватни қўзғатиш» моддалари билан айбланган. Айбланувчилар ўз айбини тан олмаган ва суддан оқлашни сўраган.
76 ёшли Ҳамрохон Зарифий 2006-2013 йилларда Тожикистон ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган.
Мавзуга оид
20:05 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
18:31 / 29.05.2026