Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
23 ёшли аёлни Россияга фоҳишалик учун сотиб юбормоқчи бўлган эркакка ҳукм ўқилди
Дўстлик туманида эркак 23 ёшли аёлни Россияга фоҳишалик учун сотиб юбормоқчи бўлганида ушланди.
Жиззах вилояти Дўстлик туманида 23 ёшли аёлни фоҳишалик учун сотиб юбормоқчи бўлган эркакка суд ҳукми ўқилди.
Қайд этилишича, 29 ёшли эркак ўзига нотаниш бўлган аёлни Россияга фоҳишалик қилиш мақсадида сотиб юбормоқчи бўлганида ушланган.
«Айбимга иқрорман, пушаймонман. Оилада ягона боқувчиман. Хотиним ҳомиладор ва бир нафар вояга етмаган фарзандим бор. Суддан енгиллик сўрайман», — деди айбланувчи.
Жиноят ишлари бўйича Дўстлик тумани суди эркакни Жиноят кодексининг 135-моддаси 1-қисми (Одам савдоси) билан айбли деб топди. Унга нисбатан 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
18:09 / 19.05.2026
Тошкентда ИИБ ходими фоҳишаларга “раҳнамолик” қилиб келгани маълум бўлди
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025