Жаҳон | 11:35 / 07.02.2025
918
2 дақиқада ўқилади

Прагада россияликларга Чехия фуқаролигини бериш вақтинча тақиқланди

Қонунга кўра, россияликлар Россия фуқаролигидан воз кечган тақдирда ҳам, улар Россия Федерацияси томонидан Украинада бошланган уруш тугаганидан кейингина Чехия фуқаролигини олиш учун ариза беришлари мумкин.

Фото: Reinhard Kaufhold/picture alliance/dpa

Чехия президенти Петр Павел Россия фуқароларига ушбу давлат фуқаролигини беришни вақтинча тақиқловчи қонунни имзолади. Чехия давлати раҳбари сайтида 6 феврал, пайшанба куни эълон қилинган хабарга кўра, аксарият россияликлар Россия паспортидан воз кечган тақдирда ҳам Чехия фуқаролигини ололмайди: уларнинг Чехия фуқаролигини олиш ҳақидаги аризалари Украинадаги уруш тугагунига қадар музлатиб қўйилади. Фақат сиёсий қочқинлар ва 15 ёшгача бўлган болалар учун истисно қилинади.

Украиналик қочқинларни қабул қилиш

Ҳужжатнинг асосий қисмида украиналик қочқинларни Чехияга қабул қилиш тартиби белгиланган. Қабул қилиш тартиби бир йилга узайтирилди ва вақтинчалик ҳимоя қочқинларга давлат тиббий суғуртаси, шунингдек, таълим тизими ва меҳнат бозорига кириш имконини беради. Тузатиш иқтисодий жиҳатдан мустақил қочқинларга махсус яшаш учун рухсат олиш имконини яратади, бу эса кейинчалик уларга мамлакатда доимий қолишга имкон беради.

Шу билан бирга, ҳужжат украиналик болаларни Чехиядаги давлат ва шаҳар мактабларига қабул қилиш тартибини мураккаблаштиради. Қонуннинг ушбу қоидаси камситиш сифатида танқид қилинди.

Чехия Жиноят кодексида янги модда

Бундан ташқари, Чехия Жиноят кодексига хорижий давлат билан рухсатсиз ҳамкорлик қилишни тақиқловчи модда қўшилди. Мамлакатнинг энг йирик мухолифат партияси раҳбари, собиқ бош вазир Андрей Бабиш ушбу тузатишни танқид қилиб, уни Чехословакияда коммунизм қулагандан бери «сўз эркинлиги ва демократияга қилинган энг шафқатсиз ҳужум» деб атади.

Ҳужжат муаллифлари ушбу қоидаларни Чехия Республикасининг миллий хавфсизлиги манфаатларига мос келиши билан изоҳладилар.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти