Навоийда Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан халқаро симпозиум бўлиб ўтмоқда
Тадбирда 20 га яқин давлатдан навоийшунос олимлар иштирок этмоқда. Шавкат Мирзиёев халқаро симпозиум иштирокчиларига табрик йўллади.
![](https://storage.kun.uz/source/11/vdMdljhBEaXt5mt3-s4PEXtCKsk5Jeaz.jpg)
Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги
Навоийда “Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси” IV халқаро симпозиуми ўз ишини бошлади. Унда дунёнинг 20 га яқин мамлакатидан навоийшунос олимлар ва республиканинг таниқли академиклари, профессор-ўқитувчилари ҳамда ижодкорлари иштирок этмоқда.
Шавкат Мирзиёев халқаро симпозиум қатнашчиларига табрик йўллади. Президент ўз табригида анжуманга пухта тайёргарлик кўрган, Алишер Навоийнинг таваллуд айёмини катта шод-хуррамлик ва бунёдкорлик ишлари билан кутиб олаётган Навоий шаҳри ва вилояти аҳлига, мутасадди раҳбарларига ташаккур изҳор қилди.
“Жаҳон адабиёти ва тафаккури тарихида ўчмас из қолдирган Алишер Навоийнинг серқирра ижтимоий-сиёсий, ижодий, илмий-маърифий фаолияти, бой адабий-бадиий мероси асрлар давомида юксак инсонпарварлик, ватанга садоқат, адолат ва эзгулик тимсоли сифатида ҳамиша жаҳон аҳли эътиборини тортиб келмоқда.
Ҳазрат Мир Алишер Навоий ўта мураккаб шароитда миллий ва умуминсоний ғояларни баланд кўтариб майдонга чиққани, ўзбек адабий тилига асос солиб, унинг ўлмас руҳи, қудрати ва латофатини ҳар томонлама исботлаб бергани чинакам маънавий жасорат намунаси десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Бу мумтоз сиймо жаҳон адабиёти мезонларига, замон ва тарих синовларига тўла жавоб берадиган дурдона асарлар яратиб, нафақат ўзбек, балки барча туркий адабиётлар ривожига беқиёс ҳисса қўшгани ҳам юксак ҳайрат ва таҳсинга муносибдир.
Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий мероси ҳақли равишда жаҳон адабиёти даҳоларининг буюк асарлари билан бир қаторда туриши бизга чексиз ғурур ва ифтихор бағишлайди.
Айниқса, мутафаккир аждодимизнинг турли халқлар ўртасида тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлаш, башариятнинг ёруғ келажагини биргаликда қуришга чорлайдиган ғоя ва қарашларининг аҳамияти ҳозирги таҳликали даврда тобора ортиб бормоқда.
Бугунги кунда биз Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессансни барпо этиш жараёнларида Алишер Навоий асарларини ўзимиз учун битмас-туганмас куч-ғайрат ва илҳом манбаи деб биламиз. Шу боис бу ноёб маънавий бойликни чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш доимо эътиборимиз марказида бўлади.
Фурсатдан фойдаланиб, шу борада юртимиз олимлари билан фаол ҳамкорлик қилиб келаётган сиз азизларга, барча илм-фан намояндаларига чуқур миннатдорлик билдираман.
Сизларни яна бир бор чин дилдан қутлаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, илмий ва ижодий фаолиятингизда улкан ютуқ ва омадлар, анжуман ишига эса муваффақият тилайман”, дейилади табрик сўзида.
Симпозиум икки кун давом этади. Тадбир доирасида ялпи мажлис, шуъба йиғилишлари, вилоятдаги олий ўқув юртлари, маҳалла ва ишлаб чиқариш корхоналарида таниқли олимлар, ижодкорлар иштирокида навоийхонлик, адабиёт ва китобхонлик кечалари ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/f6QsOc-gfwJmVpGzAqugJE87sxcVeRy0_medium.jpg)
13:30 / 11.02.2025
40 хонали катта бино – Навоий туғилган кунда унинг музейига бориш нега ноқулай?
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/O1bTMraC0QyHRc0VQN9mE6SlpH2x_o1__medium.jpg)
21:58 / 03.02.2025
Президентга «Тошкент – Андижон» муқобил йўли лойиҳаси ҳақида маълумот берилди
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/f7pyKf3-c-uw9FFBaKznb2yUI46IO9P5_medium.jpg)
16:10 / 02.02.2025
Фарғона, Андижон ва Навоийда фуқароларни хорижга ишга юборишини айтиб пул олган шахслар ушланди
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/tCTWGk9HCfilao5MFXyATKnlOeaCW266_medium.jpg)
10:57 / 20.01.2025