Ермак ва Келлог америкаликнинг Киевга кутилаётган ташрифини муҳокама қилди
Трампнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлог ва Украина президенти девонининг раҳбари Андрей Ермак ўртасидаги суҳбат фронтдаги вазият ва Украина тинч аҳолиси хавфсизлиги билан боғлиқ бўлди.

Кит Келлог Фото: Drew Angerer / Getty Images
Украина президенти девони раҳбари Андрий Ермак АҚШ президентининг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлог билан телефон орқали суҳбатда Келлогнинг Киевга бўлажак ташрифи мавзусига тўхталиб ўтди. Украина президенти девони сайтида 7 феврал, жума куни хабар берилганидек, ушбу мулоқот чоғида Ермак адолатли ва барқарор тинчликка эришиш Киев учун устувор вазифа эканини таъкидлади. «Шунингдек, фронтдаги вазият ва Украина тинч аҳолисининг хавфсизлигини таъминлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Хавфсизлик масалалари бўйича Мюнхен конференциясида бўлажак учрашувларга алоҳида эътибор қаратилди», — дея хабар беради Украина президенти девонининг матбуот хизмати. Андрей Ермак Россия агрессиясига қарши курашда Украинани қўллаб-қувватлагани учун АҚШга миннатдорлик билдирди.
Бир кун аввал Украина президенти девони Володимир Зеленский Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) раҳбари Одил Рено-Бассо билан учрашувда 14—16 феврал кунлари бўлиб ўтадиган Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этишни ва Европадаги ҳамкорлари билан Россиянинг музлатилган активлари ҳажмини ошириш имкониятларини муҳокама қилишни режалаштираётганини маълум қилган эди.
«Европадаги ҳамкорлар билан гаплашаман, Мюнхен конференцияси вақтида учрашаман, шундай дастур бўлади. Гап ўнлаб миллиардлар ҳақида кетяпти. Биз уларни одамларга квартира билан ёрдам бериш, яшаш учун жой топиш учун сарфлаган бўлардик», деб тушунтирди Зеленский.
Келлог: Трампнинг Украина бўйича режаси Мюнхенда тақдим этилмайди
АҚШ президентининг Украина ва Россия бўйича махсус элчиси Кит Келлог, ОАВ хабарларидан фарқли ўлароқ, келаси ҳафта Мюнхен халқаро хавфсизлик конференциясида Доналд Трампнинг Россиянинг Украинага қарши урушини тугатиш режасини тақдим этмаслигини айтди. Генерал Келлогнинг сўзларига кўра, режани Трампнинг ўзи тақдим этади. «Биз унга тайёрланишига ёрдам берамиз, аммо бу кейинги ҳафта бўлмайди», деди Келлог 6 феврал куни Nesmax.tv сайтига берган интервюсида.
Унинг қўшимча қилишича, у Европа етакчилари билан музокаралар ўтказишни режалаштирган, шундан сўнг бу суҳбатлар мазмуни ҳақида АҚШ президентини хабардор қилади ва Трамп жамоаси бу маълумотлардан келиб чиқади.
Бир кун аввал Bloomberg манбаларига таяниб, АҚШ иттифоқчилари Келлог Трампнинг Украинадаги урушни тугатиш режасини 14-16 феврал кунлари бўлиб ўтадиган Мюнхен хавфсизлик конференциясида тақдим этишини кутаётгани ҳақида хабар берди.
Келлогнинг ўзи ўша пайтда Мюнхен конференциясида иштирок этишини ва Трампнинг Украинадаги «қонли ва қиммат» урушни тугатиш мақсади ҳақида гапириш учун «имкониятни сабрсизлик билан кутишини» айтди.
Тавсия этамиз
Трамп билан урушиб қолган Маск янги партия тузмоқда
Жаҳон | 15:19 / 06.07.2025
Олти мулоқот, натижа нол. Украина ёлғиз қоладими?
Жаҳон | 13:10 / 06.07.2025
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саида Мирзиёева Зойид номидаги халқаро мукофотнинг ҳакамлар ҳайъатига киритилди
Ўзбекистон | 20:03
-
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги бўйича ҳисобот билан танишди
Ўзбекистон | 19:58
-
Муҳаммадали Ўринбоев «Антверпен» сафига ўтди
Спорт | 19:58
-
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46
Мавзуга оид

10:57 / 22.06.2025
ОАВ: Трамп маъмурияти Андрей Ермакдан норози

18:13 / 21.06.2025
Трампнинг махсус вакили Келлог Минскда Лукашенко билан учрашди

14:50 / 04.06.2025
Келлог: АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари тайёр бўлди

12:25 / 31.05.2025