АҚШ санкциялари рубл курсига кучли зарба беради
АҚШнинг Россия нефтига қарши санкциялари Россия иқтисодиётига жиддий зарба беради, дея ташвишланмоқда Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш маркази. Натижада 2027 йилда доллар курси 130 рублдан ошиши кутилмоқда.

Фото: ИЗВЕСТИЯ/Сергей Коньков
Жо Байден президентлигининг сўнгги кунларида Вашингтон томонидан Россия нефтига қарши жорий этилган Америка санкциялари Россия иқтисодиётининг ўнлаб миллиард доллар экспорт даромадларини йўқотишига олиб келади ва доллар курси икки йил ичида 130 рублдан ошади. Бу прогноз Россия ҳукуматига яқин бўлган Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш маркази томонидан 10 феврал, душанба куни чоп этилган таҳлилда келтирилган.
Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш маркази маълумотларига кўра, «Газпром нефть», «Сургутнефтегаз» ва Россия «соядаги флоти»нинг 180 дан ортиқ танкерларига қарши санкциялар жорий этилиши келгуси уч йил ичида Россияга хорижий валюта оқимининг 156 миллиард долларга қисқаришига олиб келади. Мутахассисларнинг фикрича, нефт экспорти ҳажмининг қисқариши, шунингдек, Россия нефт компаниялари беришга мажбур бўладиган қўшимча чегирмалар туфайли мамлакат иқтисодиёти 2025 йилда 47 миллиард доллар, 2026 йилда 57 миллиард доллар, 2027 йилда эса 52 миллиард доллар йўқотади.
Ва бу, Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш маркази фикрича, Россия валютасининг қўшимча девалвациясига таъсир қилиши керак. Шундай қилиб, жорий йилда долларнинг ўртача курси 108,3 рублгача кўтарилиши кутилмоқда, келгуси йилда у 124,9 рублни, 2027 йилда эса 132,2 рублни ташкил қилади. Бундан ташқари, агар санкциялар жорий этилмаганида, Америка валютасининг курси сезиларли даражада пасайган бўларди: бу йил бир доллар 99,2 рубл (9,1 рублга арзон), 2026 йилда 105,7 рубл (19,3), 2027 йилда эса 109,4 рубл (базавий курсга нисбатан 22,9 рублга кам) бўлар эди.
Натижада, инфляция даражаси ошади, шунинг учун марказ мутахассислари Марказий банк 2025 йилнинг биринчи ярмида яна асосий ставкани йиллик 23 фоизга, 2002 йилдан бери максимал даражага оширишини кутмоқда.
Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш маркази маълумотларига кўра, жорий йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши санкцияларсиз сценарийга нисбатан 0,4 фоиз пунктга, келгуси йилда эса 0,3 фоиз пунктга паст бўлади.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кашмирда сулҳ эълон қилинганидан кейин портлашлар содир бўлди
Жаҳон | 23:37 / 10.05.2025
-
АҚШда она ва ўғил бир вақтда университетни тамомлади
Жаҳон | 23:18 / 10.05.2025
-
Украина музокарага тайёрлигини айтди, Россия ўйлаб кўришини маълум қилди
Жаҳон | 22:28 / 10.05.2025
-
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди
Жамият | 22:20 / 10.05.2025
Мавзуга оид

21:06 / 19.04.2025
Рублнинг мустаҳкамланиши Кремлнинг зарарига ишлаши мумкин. Қандай қилиб?

14:51 / 19.04.2025
Зеленский россиялик артистлар ва спортчиларга нисбатан санкциялар жорий қилди

11:11 / 12.04.2025
Зеленский россиялик тарғиботчиларга қарши санкциялар жорий қилди

13:55 / 11.04.2025