“Ҳудудгазтаъминоти” маълум қилишича, “Й. Х.” МЧЖга қарашли умумий овқатланиш масканида табиий газдан фойдаланиш ҳолати хатловдан ўтказилди.
Ўрганиш жараёнида корхонада носоз газ ҳисоблагич орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлди.
Ҳолат бўйича тегишли тартибда далолатнома тузилиб, 1 миллиард 151 миллион сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди. Барча материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.















