Жамият | 14:59 / 13.02.2025
2618
2 дақиқада ўқилади

Ҳафтасига атиги битта тухум истеъмоли юрак касалликларидан ўлим хавфини пасайтиради — тадқиқот

Тадқиқот кекса одамлар орасида ўтказилди. Ҳафтасига олтитагача тухум истеъмол қилган одамларда юрак-қон томир касалликларидан ўлим хавфи 29 фоизга пастроқ экани аниқланди.

Фото: Getty images

Товуқ тухумини мунтазам истеъмол қилиш кексалар орасида юрак-қон томир касалликларидан ўлим хавфини пасайтириши мумкин, дейилади янги тадқиқотда.

Австралиянинг Монаш университети тадқиқотчилари 70 ва ундан катта ёшдаги 8700 дан ортиқ одамни кузатди.

Ҳафтасига биттадан олтитагача тухум истеъмол қилганлар орасида ҳар қандай сабабга кўра вафот этиш хавфи, ойига икки марта ёки ундан камроқ тухум ейдиган кишиларга нисбатан 15 фоиз пастроқ экани аниқланди.

«Нутриэнтс» журналида эълон қилинган натижаларга кўра, уларда юрак-қон томир касалликларидан ўлим хавфи ҳам 29 фоизга пасайган.

«Бу натижалар кексалар учун овқатланиш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқишда фойдали бўлиши мумкин», — деди университетининг эпидемиология ва профилактик тиббиёт ўқитувчиси Холли Уайлд.

Тухум истеъмол қилишнинг фойдаси

Мутахассис тухум оқсил ва асосий озиқ моддаларнинг манбаи эканини қўшимча қилди. Булар жумласига B гуруҳи витаминлари, фолат, тўйинмаган ёғ кислоталари, ёғда эрийдиган витаминлар (E, D, А ва K), холин ҳамда кўплаб минераллар киради.

Аммо узоқ вақт давомида олимлар тухум истеъмолини холестерин даражаси юқори бўлган одамлар учун хавфли деб ҳисоблашган. Холестерин қон томирларида тромбга олиб келиши мумкин, бу эса ўз навбатида юрак касалликлари ёки инсулт хавфини оширади.

Шунинг учун жамоа юқори холестерин ташхиси қўйилган одамлар орасида қўшимча тадқиқот ўтказди.

«Бундай ташхисга эга ва ҳар ҳафта тухум истеъмол қиладиган иштирокчиларда юрак-қон томир касалликларидан ўлим хавфи, тухумни камдан кам ёки умуман истеъмол қилмайдиган иштирокчиларга нисбатан 27 фоиз паст эканини аниқладик. Бу эса ушбу гуруҳдаги одамларга тухум истеъмоли хавф туғдирмаслигини англатади», — деди Уайлд.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Haval бренди ўз автомобиллари учун фоизсиз муддатли тўловни жорий этмоқда

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти